Маданият
“Дунёда ҳар йили 5 ёшдан кичик бўлган ўртача 297 минг бола тозаланмаган ичимлик суви истеъмол қилгани ёки ана шундай сув билан ювиниши натижасида диареяга учраб вафот этмоқда. БМТ ҳисоботга кўра, 2050 йилга бориб қурғоқчилик дунё аҳолисининг тўртдан уч қисмидан кўпроғига таъсир қилиши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳисоботида келтирилишича, тоза ичимлик суви тақчиллиги сабаб йилига 1,4 миллион киши ҳалок бўлмоқда. Олимларнинг фикрича, асримиз охирига бориб сувининг танқислиги сабабли тахминан 3 миллиард одам яъни ер юзи аҳолисининг 30 фоизи яшаш жойини ўзгартиришга мажбур бўлади.
Тадқиқотларга кўра, 2040 йилга бориб сув танқислиги авж олиши тахмин қилинаётган 33 та давлат орасида Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистон ҳам бор. Сув инқирозидан азият чекаётган давлатлар рейтингида Ўзбекистон 164 мамлакат орасида 25-ўринни эгаллаган. Ўтказилган тадқиқотларга кўра, Ўзбекистон сув тақчиллиги энг юқори бўлган 27 давлат гуруҳидан ўрин олган”
Ушбу маълумотлар бугун тақдимоти бўлиб ўтган ёзувчи Фурқат Алимардоннинг “Пичирлаган сирлар” китобидан олинган. “Akademnashr” нашриёти томонидан чоп этилган китобда юртимиз ва бутун инсоният қаршисида турган улкан хавф – қурғоқчилик турли тақдирлар ҳамда шахслар воситасида кўрсатиб берилган.
Ёзувчи-шоирлар, журналистлар, ноширлар, китобхонлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тақдимот одатдагидан ўзгача руҳда ўтказилди. Аввалига ёзувчи ўз асаридан парча ўқиб берди. Шундан сўнг асар ёзувчи-олимлар томонидан таҳлил қилиниб, қиссанинг ютуқ ва камчиликлари айтиб ўтилди. Тақдимотда намойиш қилинган асар асосида олинган видеоролик ва қиссадаги сувнинг инсониятга ёзган мактуби кишини ўйлантириб, китобни ўқиб чиқишга ундайди. Умид қиламизки, ушбу янги китоб ўзбек адабиётида янги мавзуларни бошлаб беради.
Фото: Абдуманнон МУҲАММАД
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ