Бош прокуратура мансабдори пора билан қўлга тушди

Сақлаш
17:37 / 10.12.2021 916 0

Тошкент шаҳрида фуқарога жиноят ишини танишлари орқали тугатиб беришни ваъда қилиб, пора олган Бош прокуратура бошқарма бошлиғининг ўринбосари қўлга олинди. Бу ҳақида Бош прокуратура хабар қилди.

 

Маълум қилинишича, Шахсий хавфсизлик бошқармаси ишонч телефони ва ижтимоий тармоқлар орқали жамоатчиликдан олган маълумотларга асосан тезкор тадбир ўтказган. Унда Бош прокуратура бошқарма бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган Ш.Б. қариндоши Ш.Н. орқали унинг таниши А.К.нинг ишончига кириб, унга Бухоро вилояти прокуратураси иш юритувидаги жиноят ишини танишлари орқали тугатиб беришни ваъда қилган ва 27 ноябрь куни А.К.дан 3000 минг долларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

 

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан 7 декабрь куни Ш.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» банди (хизмат мавқейидан фойдаланиб содир этилган фирибгарлик), 28, 211-моддаси 1-қисми (пора бериш) билан, Ш.Н.га шу кодекснинг 212-моддаси 1-қисми (пора олиш-беришда воситачилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

«Гумонланувчи Ш.Б. процессуал тартибда ушланди. Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда», — дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//