Бу йилги Ўзбекистон бош арчаси «Янги Ўзбекистон» боғида ўрнатилмоқда

Сақлаш
16:12 / 10.12.2021 938 0

Мамлакатдаги энг баланд саналган Ўзбекистон бош арчаси Қибрай туманида жойлашган «Янги Ўзбекистон» боғида ўрнатилди, бу галги Янги йил байрами тантанали ушбу боғда бўлиб ўтади. Бу ҳақида пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Байрам тантаналарини нишонлаш учун тайёргарлик ишлари аллақачон бошлаб юборилган.

 

«Байрам тадбирларига жуда пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Етти ёшдан 70 ёшгача бўлган меҳмонлар кайфиятини кўтариш учун ҳар хил кўнгилочар дастурлар, савдо ярмаркалари ташкил қилинади.

 

Боғда, муз майдони ҳам ташкил қилинади. Унда хавфсизлик таъминланади: катталар ҳам, болалар ҳам бемалол учиб, хурсанд бўлиб кетиши мумкин. Катталар учун мини автобуслар ҳам бор, бемалол айланиб кетишлари мумкин», — дейди «Янги Ўзбекистон» боғи маъмурияти вакили Илмира Сагдиева.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//