Жаҳон
Таъкидлаш лозим, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ташаббуси билан бир нечта хорижий давлатларда Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва маданияти марказлари ташкил этилмоқда. Жумладан, шу кунгача Хитой, Россия, Ҳиндистон Қирғизистон сингари давлатларда ана шундай марказлар очилиб, фаолияти йўлга қўйилган.
Бундан мақсад – миллий тилимиз ва адабиётимизни халқаро майдонда кенг тарғиб қилиш, Ўзбекистон тарихи, маданияти, адабиёти ва тилига қизиқувчи хорижлик тадқиқотчилар, кўнгиллилар учун имконият яратиш.
Жорий йилнинг 8 февраль куни Туркиянинг қадимий Бурса шаҳридаги Улудағ университетида ҳам Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва маданияти марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Марказнинг тантанали очилиш маросимида сўз олган Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори, академик Шуҳрат Сирожиддинов барча маросим иштирокчиларини тарихий воқеа билан қутлаб, ушбу марказ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Жумҳурияти Президенти Режеб Тоййиб Эрдўған ташаббуси билан очилаётганини қайд этди. У, шунингдек, яқин орада Ўзбекистонда ҳам Туркиянинг Юнус Эмро фонди ваколатхонаси очилиши кутилаётганини ҳам маълум қилган.
Туркияда очилган мазкур марказ қадимий ва замонавий туркий тиллар, туркий халқлар адабиёти бўйича илмий тадқиқотлар олиб борувчи ёш олимлар, тарихчилар, этнографлар учун керакли зарурий манбалар билан таъминланади.
Тадбир давомида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан ушбу марказга 200 дан ортиқ илмий, бадиий ва оммабоп китоблар, ўзбек миллий амалий санъат буюмлари, чолғу асбоблари совға қилинди.
Хабарда айтилишича, ушбу марказда бундан буён мунтазам равишда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилиб, ўзбекистонлик олимларнинг маърузалари, ўзбек шоирлари, ёзувчилари, санъат вакилларининг учрашувлари ташкил этилади.
«Марказ икки мамлакат ўртасидаги маданиятларни яқинлаштириш, таълим муассасаларининг ўзаро тажриба алмашишида ҳам муҳим ўрин тутиши ҳар икки мамлакат вакиллари томонидан таъкидланди ва бундай эзгу ташаббуслар маъқулланди», – дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ