Жаҳон
Қозоғистонликларга Cовид-19 ҳамда қизамиқдан ҳимояланиш учун ниқоб ва инфекцияларга қарши курашувчи воситалар олиб юриш тавсия этилмоқда. Бу бўйича Қозоғистон Республикаси Бош Давлат санитария шифокори жорий йил 8 февралда қарор қабул қилган.
Қарордан мақсад ҳаво томчилари орқали юқадиган юқумли касалликлар, жумладан, қизамиқ, CОВИД-19 коронавирус инфекцияси, грипп ва бошқа ўткир респиратор вирусли инфекциялар тарқалишининг олдини олиш бўйича профилактика чораларини кучайтиришдир.
Ҳужжатга кўра, энди республика соғлиқни сақлаш муассасаларида ниқоб тақиш тартиби жорий этилади. Ушбу турдаги ташкилот раҳбарлари тиббиёт муассасаларида ходимлар ва ташриф буюрувчиларнинг тиббий ниқоблардан фойдаланишини, шунингдек, антисептик воситалар мавжудлигини таъминлаши шарт.
Бундан ташқари, қонунда фуқарога аҳоли гавжум жойларда, жамоат транспортларида тиббий ёки мато ниқобларидан фойдаланиш тавсия этилган.
«Мазкур қарор имзоланган кундан эътиборан кучга киради», – дейилади хабарда.
Аслида 7 февраль куни бўлиб ўтган Давлат Парламент Мажлисидаёқ CОВИД-19 сабабли мажбурий ниқоб тақиш режими жорий қилинган. Хабарларга кўра, Парламент раиси ҳамда президент маслаҳатчиси аллақачон коронавирус инфекциясини юқтириб олган.
Айнан шу кундан бошлаб Парламентдаги тадбирлар вақтида журналистларга ҳам тиббий ниқобда бўлиш кераклиги айтилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ