Жаҳон
Хабарга кўра, ходим ишдан ташқари хўжайини томонидан безовта қилиниши тақиқланади. Агар раҳбар тартибни бузса, маъмурий жавобгарликка тортилади. Бундан мақсад – ходимнинг ҳуқуқини ҳимоялаш.
Австралия қонунчилигига киритилаётган мазкур ўзгартишлар аллақачон Франция, Испания ва бошқа Европа Иттифоқи мамлакатларида мавжуд.
Қонун лойиҳаси ходимларга иш вақтидан ташқари асоссиз алоқаларни рад этиш ҳуқуқини беради. Шунингдек, иш вақтидан ташқари мажбурий меҳнатга мажбурлашнинг ҳам олдини олади.
«Биз кунига 24 соат учун маош олмайдиган одам доим онлайн бўлмаса ва кунига 24 соат ишламаса, жазоланмасликка ҳаққи бор демоқчимиз», — дея изоҳ беради Австралия Бош вазири Энтони Албенизи.
Аммо мазкур қонун лойиҳасига қарши чиқувчилар ҳам бор. Масалан, баъзи сиёсатчилар ҳамда иш берувчи ва корпоратив лидерлар бундай ҳуқуқ мослашувчан ишлаш режимига ўтишга халал бериши, рақобатбардошликка таъсир қилиши мумкин деган фикрда.
Маълумот учун, австралияликлар ҳар йили 6 ҳафта ортиқча меҳнат қилишади. Бу бутун иқтисодиёт бўйича тўланмаган иш ҳақининг 60,13 млрд доллардан кўпроғига тенг.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ