Педофилларни умрбод муддатга қамаш таклиф қилинди

Сақлаш
15:12 / 01.02.2024 327 0

Қўшни Қозоғистонда қонун лойиҳаларига ўзгартишлар киритиш жараёнида шу мазмундаги таклиф ҳам ўртага ташланган.

 

Хабарга кўра, вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик ҳаракатларини кўриб чиқиш ва жазолаш тартиби маъмурий кодексдан жиноят кодексига ўтказилмоқда.

 

Қозоғистонда Парламентнинг ижтимоий-маданий ривожланиш қўмитаси раиси Асхат Аямагамбетовнинг айтишича, кейинги тузатишлар болаларга нисбатан зўравонлик учун умрбод қамоқ жазосига тааллуқлидир.

 

Шунингдек, ҳужжатларда оиладаги зўравонлик учун жазо бериш тартибини кучайтириш ҳам назарда тутилган.

 

Бундан ташқари, йиғилишда болалар турар жой муассасаларини олдиндан огоҳлантирмасдан туриб, исталган вақтда текширув ўтказишга рухсат бериш ҳам таклиф этилмоқда.

 

Маълумот учун, ҳозирда педофиллар 15 йилдан 20 йилгача афв этиш ёки шартли равишда озод қилиш ҳуқуқисиз, қаттиқ режимдаги қамоқ билан жазоланишади. Бундан ташқари, уларга кимёвий кастрация ҳам тайинланиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//