Жаҳон
Француз иқлим фаоллари Париждаги Лувр музейида сақланадиган Леонардо да Винчининг «Мона Лиза» асарига шўрва тўкиб, бутун жамоатчилик эътиборини ўзларига қаратишган. Бу haqida rg.ru, АFPга таяниб, хабар тарқатди.
Унда айтилишича, тўғри ва соғлом овқатланиш тарафдори бўлган намойишчилар якшанба куни эрталаб мазкур ишга қўл уришган.
Маълумот учун, «Мона Лиза»га 2022 йил май ойида атроф-муҳит фаоллари ҳам ҳужум қилишган эди. Ўшанда ногиронлар аравачасида бўлган, кекса аёлдек кийиниб бўянган, парик кийган эркак ушбу санъат асарига торт улоқтирган. Шундан сўнг, йиғилганларга қараб: «Сайёрани ўйла!» – дея хитоб қилган. Кейин у суратнинг ҳимоя ойнасини ҳам синдирмоқчи бўлган, бироқ уддасидан чиқа олмаган.
Леонардо да Винчининг ушбу асари дунёдаги энг қимматли расм ҳисобланади. Ҳозирда унинг қиймати 1 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ