Жамият
Тошкент шаҳрида коронавирусдан вафот этган тиббиёт ходимлари хотирасига хиёбон ташкил этилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкентда пандемия билан кураш давомида жонини фидо қилган тиббиёт ходимлари хотирасига бағишланган акция бошланди. 11 декабрь куни соат 10.00 да Ғалаба боғига кириш олдидаги майдончада Хотира хиёбонини ташкил қилиш ишларига старт берилади.
Биринчи босқичда 61 туп дарахт экилади: чинорлар, қайрағоч ва акациялар.
Ушбу ташаббусга бефарқ бўлмаган тошкентликлар дарахтларни экишда иштирок этиш ва лойиҳага ҳомийлик ёрдамини кўрсатишга таклиф қилинади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ