Жамият
“Қўйлиқ” бозори Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманига кўчирилиши маълум қилинди.
Маълум қилинишича, бозор ҳозирги жойидан 6,5 км узоқликдаги «FOODCITY» савдо марказига кўчирилади. Марказ 84 та футбол майдонига тенг ҳудудда жойлашган бўлиб, унда 2500 дўкон ва савдо расталари, 2500 та автомобиль учун автотураргоҳ мавжуд.
Газета.uz’га кўра, «Қўйлиқ» бозорида озиқ-овқат савдоси билан шуғулланган тадбиркорлар марказ ҳудудига ўзлари хоҳлаб мурожаат қилган. Бундан ташқари, савдо марказининг веб саҳифасидаги номланиши ҳам «FOODCITY янги Қўйлиқ деҳқон бозори»га ўзгартирилган.
Марказ “Қўйлиқ” бозорининг ҳозирги жойидан 6,5 км узоқликда жойлашган. Энг яқин метро Қўйлиқ 7-бекат ҳисобланади.
Таъкидланишича, нафақат Тошкентдан, балки бошқа вилоятлардан ҳам автобуслар қатновини йўлга қўйиш мақсадида йирик транспорт узеллари барпо этилиши кутилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Маданият
77831
Жамият
56765
Жамият
55996
Жамият
51053
Жамият
//
Изоҳ йўқ