Илон Маск 2022 йилдан одамларни «чиплаштиришни» бошламоқчи

Сақлаш
17:45 / 09.12.2021 1070 0

Neuralink нейротехнология компанияси асосчиси, Tesla бош директори Илон Маск 2022 йилда мия чипларини одамларга имплантация қилишни бошлашга умид қилмоқда. Бу ҳақида у The Wall Street Journal нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.

 

"Neuralinkнинг қурилмани имплантация қилиш стандартлари FDA талаб қилганидан сезиларли даражада юқори», деган Маск. 

 

Шунингдек, миллиардер, маймунларга имплантация қилинган Neuralink яхши ишлаётганига ишонтирмоқда. "Neuralink маймунларда яхши ишламоқда ва биз кўплаб синовларни ўтказмоқдамиз. Бу жуда хавфсиз ва ишончли, ўрнатилган Neuralink қурилмасини хавфсиз олиб ташлаш ҳам мумкин», деди у.

 

Илон Маск 2022 йилда одамлар имплантларни қабул қилишни бошлашларини кутмоқда. «Биз келаси йилдан тетраплегия, квадриплегия (оёқ-қўлнинг фалаж бўлиши) каби умуртқа поғонасининг оғир жароҳатларини олган одамларга имплантация қилишга умид қиляпмиз», - деган у.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//