Жамият
13 ёшга тўлган шахсларнинг жиноий жавобгарликка тортилиши бекор қилиниб, ушбу жавобгарлик 14 ёшга оширилди.
“Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.
Киритилган ўзгартиришларга кўра, 13 ёшга тўлган шахсларнинг жиноий жавобгарликка тортилиши бекор қилинди.
Илгари 13 ёшга тўлган шахслар жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдирганликлари учун жиноий жавобгарликка тортилган.
Шунга кўра, жиноий жавобгарликка тортиш 14 ёшдан бошланади.
16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш моддий қимматликлар бериш ёхуд мулкий манфаатдор этиш орқали содир этилганда оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланди.
Вояга етмаган гувоҳ ёки жабрланувчини сўроқ қилишда педагог билан бир қаторда психолог ҳам қатнашиши белгиланди.
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ