Маданият
Ўзбекистон давлат драма театрида Гўзалой Матёқубова қаламига мансуб “Туркистон болалари” – икки пардали драма премьераси бўлиб ўтди.
Пьесада Туркистонни озод ва обод кўришни орзу қилган, шу мақсадда курашган, жадидларнинг кўмаги билан ўтган асрда Германияда ўқиган талабалар ҳақида сўз боради. Талабаларнинг ёшлари, танлаган, илм олаётган соҳалари турли хил. Бироқ уларнинг барчасини ягона мақсад бирлаштирган – Туркистонни юксалтирмоқ мақсади. Улар бу мақсад йўлида бор кучларини сарфлайдилар. Ҳатто азиз жонини гаровга қўядилар. Ватаннинг эртасини озод, обод кўриш, келажак авлодни илмли бўлиши учун тинмай меҳнат қиладилар. Бироқ уларни ҳам худди жадидлар сингари совет ҳукуматининг қонли сиёсати ўз домига тортади. Марям Султонмуродовадан бошқа барча талабалар жадид маърифатпарварлар қаторида совет ҳукуматининг қурбони бўлади.
Олимжон Салимов бадиий раҳбарлилидаги мазкур спектаклни ёш режиссёр Расулжон Тоғайқулов саҳналаштирган.
Абдуваҳҳоб Муродий қаҳрамонини Азамат Ҳазратқулов, Саттор Жабборни Нодир Муҳаммаджонов, Хайринисо Мажидхоновани Сабина Муротова, Аҳмад Шукрийни Бекзод Зокиржонов, Султон Матқулни Нодир Бекмуродов, Марям Султонмуродовани Ҳусниябону Тўрамуротовалар гавдалантирди.
Пьеса Баҳром Ирзаевнинг “Ўзбек ёшлари ва хорижий таълим” китоби ҳамда Жавлон Жовлиевнинг “Қўрқма” романидан фойдаланилган ҳолда ёзилган.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
1 Изоҳ
Мунира
12:05 / 17.05.2024
Ассалому алайкум🌹спектакль ўша давр руҳиятини, муаммоларини, сиёсий тузумнинг адолатсиз ҳукмронлигини моҳир актерлар тарафидан ва кучли режиссёр мехнати билан акс эттирилган. Барчага кўришни тавсия қиламан токи мозийга қараб иш кўрмоқ хайрлидир.