Жамият
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида жойлашган хароба ҳолдаги ётоқхонада одамлар яшаётгани ҳақидаги хабарлар юзасидан вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Қарши шаҳри, Шодлик маҳалласида жойлашган 2-сонли ётоқхона биноси 2019 йил тадбиркор Анвар Жовлиев томонидан сотиб олинган. Бинода 120 та хона бўлиб, шундан 102 таси яшашга мўлжалланган. Ўрганишлар жараёнида бу ердаги 64 та хонага турли ҳудудлардан келган фуқаролар ўзбошимчалик билан ноқонуний жойлашиб олишгани аниқланган. Тадбиркор бир неча бор огоҳлантиришига қарамасдан улар хоналардан чиқиб кетишмагани сабаб, А.Жовлиев инсонийлик юзасидан уларнинг яшашига рухсат беришга мажбур бўлган.
«Қарши шаҳридаги «ётоқхона» деб айтилаётган бино бугунги кунда ҳақиқатдан ҳам таъмирталаб аҳволда бўлиб, тадбиркорга қарашли бўлганлиги сабабли давлат томонидан бу ерда таъмирлаш ишларини олиб бориш қонунга зид.
Бугуннинг ўзида мазкур ётоқхона ва унинг атрофида тозалаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, тартибга келтирилди. Аммо, бу билан масала охирига етиб қолмайди. Яъни, кўпчилик фуқароларнинг ўз яшаш ҳудудларида уларнинг номида уй-жойлари мавжуд. Шундай экан, тез кунларда ким уй-жойга муҳтож, кимнинг уй-жойи борлиги ўрганилиб, ҳар бири бўйича охирги хулосалар берилади.
Шунга қараб бинода яшаб келаётган уй-жойи бўлмаган фуқароларни келгусида турар жойлар билан таъминлаш чоралари кўрилади. Туманлардан келиб бинога жойлашиб олган фуқаролар аввалги яшаш манзилларига қайтарилади. Барча фуқаролар муаммоси тегишли тартибда ҳал этилганидан сўнг бино тадбиркорга бўшатиб берилади», дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ