Жаҳон
Россиялик иқтисодчи Наталя Зубаревич Татаристон ҳукуматига мамлакатдаги ишчи кучи етишмаслиги муаммосини ҳал қилиш учун Ўзбекистонга юзланиш ва ўзбек тилини ўрганишни маслаҳат берди.
«Бу борада ҳеч нарса қилиб бўлмайди, фақат мослашиш керак. Татаристонда ва умуман Россияда ишчи кучи етишмаслиги муаммосини 2020 йиллар охиригача ҳал қилиб бўлмайди», деган у Татаристон Инвестицияларни ривожлантириш агентлиги (ИРА) йиғилишида.
Зубаревич буни Россия аҳолиси демографик тузилишининг ўзига хос хусусиятлари билан изоҳлади. «Улар (россияликлар) меҳнат бозорига 20 ёшда кирмоқда, бу жуда камчилик авлод. Уларнинг сони 35-38 ёшдагиларга қараганда уч баробар кам. Аёллар энди туғмай қўйди. Сизга ишчи кучи керак, аммо у йўқ», дея таъкидлаган эксперт.
Иқтисодчи мутасаддиларга «Ўзбекистонга назар солишни» таклиф қилган.
«Кадрлар сифати нуқтаи назаридан Ўзбекистон Тожикистондан яхшироқ», деган Зубаревич. Шу билан бирга, у чет элликлар ўз оиласи билан келиши туфайли ижтимоий харажатлар ортиб бориши ҳақида огоҳлантирган.
«Қисқаси, Россиядан ишчи кучини топа олмайсиз. Кавказга бормасангиз ҳам бўлади — бу одамлар станок олдида турмайди. Ўзбеклар эса бир нечта заводларни, жумладан, кореяликларникини очди… Ва бу Тошкент яқинида, Фарғона водийсида иш берди. Шунинг учун ўзбек тилини ўрганинг, бу сиз учун осон», деган иқтисодчи Татаристон расмийларига.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ