Жаҳон
Ижтимоий тармоқларда ёзган «фронтдаги хўрозлар» ҳақидаги пости туфайли Усмон Баратовга нисбатан жиноий иш очилди.
Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг хабарига кўра, у Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 282-моддасида (нафрат ёки адоватни қўзғатиш, шунингдек инсон қадр-қимматини камситиш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинмоқда.
«Тергов маълумотларига кўра, 2023 йил декабрь ойида Баратов ва бошқа шахслар ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифаларида Россия Федерацияси фуқаролари, шу жумладан, махсус ҳарбий операция иштирокчиларининг қадр-қимматини камситувчи постни жойлаштирган», дейилади Тергов қўмитаси хабарида.
Шунингдек, Усмон Баратов Москва Тергов қўмитаси бўлимига олиб келингани хабар қилинган. Мазкур жиноятни содир этишга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш юзасидан тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.
Баратов аввалроқ ижтимоий тармоқда тухум нархи ҳақида қуйидаги постни жойлаштирган эди.
.jpg)
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77748
Жамият
56721
Жамият
55942
Жамият
51001
Жамият
//
Изоҳ йўқ