Илм-фан
9 январь куни Самарқанд вилояти Қўшрабод туманининг шимолий ҳудудларида қуёш ботаётган пайтда лентикуляр булутлар ҳодисаси намоён бўлган.
Маълумотларга кўра, лентикуляр булутлар жуда кам учрайдиган табиий ҳодисадир. Бундай булутлар ҳаво тўлқинларининг тепаларида ёки ҳавонинг икки қатлами орасида ҳосил бўлади. Бу булутларнинг характерли хусусияти шамол эсаётганда ҳам бир жойда узоқ вақт муаллақ тура олишидадир.
Лентикуляр булутлар одатда тоғ тизмаларининг паст томонида ва алоҳида чўққилар ортида, 2 километрдан 15 километргача баландликда кузатилади.
Тўлқин оқимларида шудринг нуқтаси баландлигига эришилганда сув буғининг доимий конденсацияси жараёни юз беради ва ҳавонинг пастга қараб ҳаракатланиши пайтида буғланиш содир бўлади. Шунинг учун лентикуляр булутлар космосдаги ўз позициясини ўзгартирмайди, балки осмонда «ёпишгандек» туради.
Лентикуляр булутларнинг пайдо бўлиши атмосферада тоғ тўсиқлари устида тўлқинлар ҳосил қилувчи кучли горизонталь ҳаво оқимлари мавжудлигини, шунингдек, ҳавонинг намлиги анча юқори эканини кўрсатади.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
77902
Жамият
56812
Жамият
56038
Жамият
51093
Жамият
//
Изоҳ йўқ