Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида йил бошидан буён қанча чақалоқ дунёга келгани айтилди

Сақлаш
17:38 / 07.12.2021 800 0

Айни вақтда Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонасида қанча бемор бола ва ҳомиладор аёл даволанаётгани ҳақида хабар берилди.

 

«Бугунги кунда шифохонамизда 7 нафар чақалоқ, 18 ёшгача бўлган 97 нафар бола даволанмоқда. Жонлантириш бўлимларида 2 нафар бемор бола шифокор ва ҳамшираларнинг назорати остида даво муолажаларини олмоқда», - деган шифохона директори ўринбосари Ҳилола Алимова.

 

Шифокорга кўра, беморлар орасида 64 нафар ҳомиладор аёл ҳам бўлиб, айни кунда уларнинг 3 нафари реанимация бўлимида даволанмоқда. Жорий йил бошидан буён шифохонада 422 нафар чақалоқ дунёга келган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//