Ўзбекистон аэропортларида туман сабабли бир нечта парвозлар кечиктирилди

Сақлаш
17:25 / 07.12.2021 811 0

Бугун эрталаб Урганч ва Андижон аэропортларида ёмон об-ҳаво натижасида кўриш имконияти ёмонлашгани сабабли самолётлар учиш ва қўнишни амалга ошира олмаган.  Бу ҳақда "Uzbekistan Airports" матбуот хизмати хабар берди.

 

Хабарга кўра, “Аэрофлот” авиакомпаниясининг Москва шаҳридан SU-1976 қатновини бажараётган самолёт саҳнидаги 131 йўловчиси билан соат 06:40 да қуюқ туман туфайли Урганчга қўна олмаган ва Нукусдаги захира аэродромига юборилган.

 

Шунингдек, “Uzbekistan airways” авиакомпаниясининг HY053 қатнови Тошкент аэропортида Урганчга парвозини кутмоқда. Жадвалга кўра, борт соат 08:20 да Урганчга қўниб, сўнгра HY279 қатнови билан Истанбулга йўл олиши керак бўлган. Бироқ Урганч аэропортида ҳамон туман сақланиб турибди. Кўриш имконияти 200 метрдан 400 метргача яхшиланди. Синоптикларнинг фикрича, туман 11:00 дан 11:30 гача тарқалади. 

 

«Туман Тошкентдан Андижонга бажариладиган HY091 қатновнинг  ҳам кечиктирилишига сабаб бўлди. Самолёт 08:30 да парвоз қилиши керак эди, бироқ қабул қилувчи аэропортдаги туман туфайли у ҳамон Тошкентда об-ҳаво яхшиланишини кутмоқда. Тахминий  учуш вақти – маҳаллий вақт билан 12:00 да амалга оширилади», дейилади хабарда. 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//