Жамият
Тошкентдаги «Қўйлиқ» деҳқон бозори ва унга туташ ҳудудларда йўллар кенгайтирилиб, кўприк қурилиши сабабли бозор бошқа жойга кўчирилади. Бу ҳақида пойтахт ҳокимлиги хабар берди.
Хабарга кўра, пойтахтдаги йўл инфратузилмасини яхшилаш, коммуникация тармоқларини такомиллаштириш ва тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида, «Қўйлиқ» деҳқон бозори ва унга туташ бўлган улгуржи савдо майдони жойлашган манзилда йўл кенгайиши ва кўприк қурилиши ишлари режалаштирилган.
Шу муносабат билан «Қўйлиқ» деҳқон бозори ва унга туташ улгуржи савдо майдони бошқа манзилга кўчирилади.
Қайд қилинишича, бу борадаги ишлар ҳақида тез кунда қўшимча маълумот берилади.
Спорт
Маданият
Сиёсат
Маданият
Сиёсат
Сиёсат
77920
Жамият
56830
Жамият
56055
Жамият
51109
Жамият
//
Изоҳ йўқ