Кредитини тўлаш учун хорижга ишлашга борган фуқарода ўпка сили аниқлангани сабаб Ўзбекистонга қайтарилди

Сақлаш
16:58 / 07.12.2021 838 0

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербург шаҳридаги ваколатхонасига сурхондарёлик Б.А. Ўзбекистонга қайтиш учун амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Бу ҳақида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ахборот хизмати хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, фуқаро Б.А. кредит ташкилотидан қарздорлиги мавжудлиги учун вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Россия Федерациясига борган. Аммо тиббий кўрикдан ўтаётганда унда ўпка сили касаллиги аниқланади. Шу сабабли унга патент расмийлаштириш рад этилгач, молиявий мураккаб аҳволда қолган.

 

Ҳолат ўрганилиб, юртдошимизнинг саломатлиги оғирлашгани, меҳнатга лаёқатсизлиги сабабли унга 6 декабрь куни Санкт-Петербург – Тошкент йўналишида авиачипта олиб берилиб, Ватанга қайтарилди, дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//