Деновдаги портлашда бир киши ҳалок бўлди

Сақлаш
15:31 / 07.12.2021 781 0

Денов шаҳри Мустақиллик кўчасида жойлашган 2 қаватли “Инденим” савдо мажмуаси биносида чақнаш содир бўлган эди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қўшимча ахборотига кўра, портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлган.

 

Қўшимча маълумотга кўра, 7-декабр куни соат 03:57 да Денов туманидаги “Инденим” савдо мажмуасида газ-ҳаво аралашмаси билан боғлиқ чақнаш юзага келган эди. 9 нафар фуқаро турли тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган эди. Чақнаш натижасида содир бўлган ёнғин 28 дақиқа мобайнида ФВВ куч-воситалари томонидан ўчирилган.  

 

“30 дақиқа атрофида вайрона остида олиб борилган қидирув ишларида бир нафар ҳалок бўлган фуқаро аниқланган. Мазкур ҳодиса сабаб ва оқибатларини ўрганиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Раматов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси воқеа жойида иш олиб бормоқда”, – дейилади хабарда.  

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//