«Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво маълумотини эълон қилди

Сақлаш
22:43 / 06.12.2021 1103 0

Ушбу ҳафтада об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмайди, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

 

Қайд этилишича, 6 декабрь, душанба куни республика ҳудуди бўйича қуруқ ва ўртача илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати 9-14 даража илиқ бўлади.

 

Сешанба ва чоршанба кунлари Қозоғистон ҳудуди бўйича нисбатан совуқ ҳаво кириб келади, бу фақат Ўзбекистоннинг ҳарорат фонига таъсир қилади. Ушбу кунларда ҳарорат кечалари 0-5 даража, кундуз кунлари эса 9-14 даража илиқ атрофида сақланиб туради.

 

Пайшанба ва жума кунлари Эрондан илиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража, баъзи жойларда 2 даражагача совуқ бўлиши мумкин. Кундуз кунлари 15-17 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

 

8 декабрда шимолий туманларда, 9—10 декабрда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Туман тушиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//