Жамият
Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларидаги айрим ҳудудларда иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда «Тошиссиққуввати» хабар берди.
Маълум бўлишича, ИМ-10 қозонхонасига уланган М-0 Ду-800 магистрал иссиқлик тармоқларида авария ҳолати вужудга келганлиги сабабли, 2021 йил 6 декабрь куни соат 10:00 дан 17:00 гача қатор манзилларда иссиқлик таъминоти вақтинчалик тўхтатилди.
Олмазор тумани:
Фаробий, Мирзо Ғолиб, Қамарнисо, Шифокорлар, Г.Каримов, Хўжаев кўчалари ҳамда ТошМИ, Шифокорлар шаҳарчаси, ЎзМУ, ТошПИ, Г-30, Олимпия, Чимбой, Бешқўр-он-1,2,3,4, Мухбир, Қора қамиш 2/4 мавзеларида.
Шайхонтоҳур тумани:
Фаробий кўчаси ҳамда Жарариқ, Белтепа, Ибн Сино-1,2 мавзеларида.
“Ҳозирда авария тиклаш ишларига 20 кишидан иборат авария тиклаш гуруҳи жалб этилган. Авария бартараф этиш ишлари амалга оширилиб, иссиқлик таъминоти қайта тикланади”, – дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ