Қашқадарёда 4 та қор қоплони видео-қопқонга тушди

Сақлаш
15:34 / 14.12.2023 1723 0

Қашқадарё вилоятида жойлашган “Ҳисор” давлат қўриқхонасига ўрнатилган фото-қопқонга ноёб кўчиб юрувчи ҳайвонлар муҳрланди.

 

Қўриқхонанинг 40 йиллик тарихида биринчи марта қор қоплонларининг тўдаси тасвирга олинди. Бунгача улар 1−2 тадан учраган. Қўриқхона ҳудудларида ўтказилган кузги мониторинг натижаларига кўра ноёб қор қоплонларининг 50−52 боши яшаётганлиги аниқланган.

 

Қайд этилишича, уларнинг бундай катта тўдаси илк бора Хитойда учраган. Ер юзидаги 12 та давлатда учрайдиган қор қоплонлари атиги 4500 тани ташкил этади.

 

Қор қоплони, қор леопарди ёки илвирс — маҳаллий даражада кенг тарқалган ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган кичик тур сифатида ТМХИ Қизил рўйхати ва Ўзбекистон “Қизил китоби”га киритилган.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 декабридан “Қизил китоб”га киритилган ҳайвонларни овлаганлик учун жазони кучайтириш тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришлар кучга кирди, унга кўра қор қоплонларини ноқонуний овлаш БҲМнинг 3000 баробари (1 миллиард 20 миллион сўм) миқдорида жаримага сабаб бўлади.

 

Қор қоплон тасвири Регистон майдонида жойлашган Шердор мадрасасининг асосий кириш эшиги ва миллий банкнотда тасвирланган. Шунингдек, мушуксимонлар оиласининг қудратли вакили 2024-йилнинг 12–17 февраль кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган CMS COP14 — Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенция иштирокчилари конференциясининг 14-йиғилиши рамзи сифатида ҳам танланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//