Жамият
Ижтимоий тармоқларда бир аёл Андижон давлат университетининг "Тарих биноси" нинг 4-қаватидан тушиб кетганлиги ҳақида хабар тарқалди.
Кеча, 4 декабрь куни 28 ёшли аёл Андижон Давлат Университетига ушбу олийгоҳнинг 2-босқич талабасининг оила аъзоси сифатида таъмирлаш ишлари амалга оширилаётган “Тарих” факультетининг биносида бўлиб ўтадиган ота-оналар мажлисига келган.
Шунда у бинонинг 4-қаватида уяли алоқа телефон аппаратидан фойдаланиб, эҳтиётсизлиги оқибатида зиналарнинг тўсиқлари бўлмаганлиги сабабли зинапоядан пастга йиқилган ва оғир тан жароҳати олган.
Олиб борилган текшириш ҳаракатлари давомида ушбу бинода таъмирлаш ишларини олиб бораётган “S.Haus” МЧЖ ишчилари томонидан зинапояларнинг тўсиқлари олиб ташланиб, қурилиш ишлари амалга оширилаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан “S.Haus” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда Андижон шахар ИИОФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77669
Жамият
56689
Жамият
55909
Жамият
50962
Жамият
//
Изоҳ йўқ