Жамият
Куни кеча Жиззах вилояти Зарбдор туманида жойлашган заиф эшитувчи болалар мактаб-интернатида Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади” шиори остида маънавият ва спорт фестивали ташкил этилди.
Фестивал доирасида Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан спортнинг футбол, енгил атлетика, стол тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Ғолиб ўқувчилар диплом ва спорт анжомлари билан тақдирланди.
Ушбу ўқув масканида фанларни ўқитишга ихтисослаштирилган, коррекцион йўналишдаги якка машғулотлар олиб бориладиган ҳамда касбга йўналтирувчи ўқув хоналари, шунингдек фаоллар зали, спорт зал, очиқ спорт майдони, замонавий электрон кутубхона, инновацион компьютер хонаси, 200 ўринли шинам ётоқхона ва ошхона мавжуд.
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
77662
Жамият
56686
Жамият
55903
Жамият
50958
Жамият
//
Изоҳ йўқ