Ўзбекистонда болалар айрим дори турлари билан бепул таъминланади

Сақлаш
20:24 / 04.12.2021 1018 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилда қабул қилган «Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига кўра, болалар бир нечта дори турлари билан бепул таъминланади.

 

Жумладан, қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 июндан:

- 6-23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукуни билан;

- 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалар «А» витамини билан;

- 2-10 ёшдаги болалар гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан бепул таъминланади.

 

Шунингдек, 2022 йил 1 июлдан:

- ҳомиладор ва бола эмизувчи аёллар ҳамда 3-15 ёшдаги болалар ёд препарати билан;

- 35 ёшгача туғиш ёшидаги аёллар темир ва фолий кислотаси препарати билан бепул таъминланиши кўзда тутилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//