Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Сақлаш
19:54 / 04.12.2021 1594 0

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази ва Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида «Конституция – миллий тараққиётимиз кўзгуси» мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

 

 

Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов, Ички ишлар вазири ўринбосари Азизбек Икрамов ҳамда «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзолари, шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари иштирок этди.

 

 

Тадбир давомида Конституциямизнинг яратилиш тарихи, унинг демократик-ҳуқуқий давлат барпо этиш ва инсон манфаатларини таъминлашдаги аҳамияти, халқчиллиги билан бирга халқаро ҳуқуқ нормаларига мослиги ҳақида атрофлича маълумот берилди. Тадбир Ички ишлар вазирлиги Маданият саройи ансамбли хонандаларининг мусиқий чиқишлари билан давом этди.

 

 

Якунда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов Ички ишлар вазири ўринбосари Азизбек Икрамовга «Маънавият фидойиси» кўкрак нишонини топширди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//