Жамият
Кеча, 3 декабрь куни Намангандаги Маданият марказида “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” республика танловининг вилоят босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Танловнинг 21 нафар ғолибига диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Қолган 60 дан зиёд иштирокчиларга Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан сертификат ва эсдалик совғалари тақдим қилинди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев тақдирланганларни юксак мукофотлар билан қутлаб, танловнинг республика босқичида ҳам муносиб иштирок этишларини тилади.
Ушбу танлов 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида “Тасвирий ва амалий санъат”, “Адабиёт ва публицистика” ҳамда “Миллий мақом ва миллий эстрада” йўналишлари бўйича ўтказилиб келинади. Тантанали тақдирлаш маросими маданият ва санъат усталари томонидан тайёрланган концерт дастури билан якунланди.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77601
Жамият
56652
Жамият
55852
Жамият
50915
Жамият
//
Изоҳ йўқ