Жамият
Бу ҳақда республика Гидрометеорология агентлигига асосланиб, "Sputnik Тожикистон" хабар берди. Мутахассислар маълумотларига кўра, 14 ва 15 август кунлари республиканинг айрим вилоятларида шамол 17–22 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти билан чегарадош Хатлон вилоятини шу кунлари кучли қум бўрони ва туман қоплайди. Ҳаво ҳарорати 29 дан 33 гача, баъзи жойларда эса 35 даражагача кўтарилади.
Шунга каби иссиқлик тўлқини Сўғд вилоятида ҳам кузатилади. Тоғли Бадахшон автоном вилояти ҳудудида эса ҳаво совуқроқ бўлади — тахминан 23 даража. Бундан ташқари, момақалдироқ бўлиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Сиёсат
Жамият
Иқтисод
Илм-фан
Сиёсат
77787
Жамият
56739
Жамият
55963
Жамият
51030
Жамият
//
Изоҳ йўқ