Жамият
Шу кунларда «Маҳмуд Қошғарий номидаги VII халқаро ҳикоялар танлови»нинг ғолиблари эълон қилинди. Улар орасида ўзбекистонлик ижодкор ҳам бор. Бу гал Туркия Республикасининг 100 йиллиги ва ТУРКСОЙ ташкил топганининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказилган «Маҳмуд Қошғарий ҳикоялар танлови» да ўзбекистонлик адиба Шоҳида Улуғ «Буюк ёлғизлик» асари билан 3-ўринни қўлга киритди. Танловда биринчи ўрин Элмира Аcуканова (Қирғизистон) «Менинг синглим» ҳикоясига, иккинчи ўрин эса туркиялик Неслиҳан Аксойжук «Тозалаш» ҳикоясига насиб этди.
Шаҳодат Улуғ Нурота шаҳрида туғилган. ТошДУ (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг журналистика факультетида таҳсил олган. Айни вақтда Нидерландияда яшаб, ижод қилаётган адибанинг «Қайта туғилиш», «Ғаниматим» китоблари, «Афтондил», «Суюнчи», «Шамс, Қамар – Қурбонгул» номли достонлари нашр этилган. Шунингдек, адиба Хоразмшоҳлар тарихидан ҳикоя қилувчи уч роман – «Жайҳун эпкинлари», «Сен йиғлама фақат», «Халоскор султон Қутуз» трилогияси муаллифи ҳам ҳисобланади,
Иқтисод
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ