Термиз муҳандислик-технология институти ташкил этилди

Сақлаш
09:22 / 04.12.2021 856 0

Президент қарори билан Тошкент давлат техника университети Термиз филиали негизида Термиз муҳандислик-технология институти ташкил этилди.

 

Қарорга кўра, замонавий технологиялар бўйича чуқур билимга эга мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтнинг асосий фаолият йўналишларидан бири саналади.

 

Институт давлат ОТМ ҳисобланиб, Тошкент давлат техника университети Термиз филиали талабалари таҳсил олаётган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича институтда ўқишни давом эттиради.

 

Институт, жумладан:

 

халқаро рейтингда биринчи 1 000 таликка кирган хорижий ОТМнинг дастури асосида ўз таълим дастурларини шакллантиради;

 

иш берувчилар талабларидан келиб чиқиб ўқув режаларидаги назарий таълим улушини қисқартириш ҳисобига амалий машғулотлар ҳажми оширилади;

 

институт фаолияти йўналишлари бўйича маслаҳат ва эксперт-таҳлилий хизматларни самарали амалга ошириш учун илмий-тадқиқот ва инновацион хизмат кўрсатувчи корхоналарни ташкил этади.

 

Институтнинг илмий салоҳиятини ошириш мақсадида 2022/2023-ўқув йилидан етакчи ОТМда тегишли магистратура мутахассисликлари ва 2023 йилдан таянч докторантурада кадрларни мақсадли тайёрлаш чоралари кўрилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//