Жиззахда бедарак йўқолган қизнинг жасади 7 йил ўтиб топилди. Қиз севгилиси томонидан ўлдирилган

Сақлаш
18:36 / 03.12.2021 971 0

2014 йил Жиззах вилояти Бахмал туманининг «Новқа» маҳалласида яшовчи 1995 йилда туғилган Худойназарова Бувижон уйдан чиқиб кетиб, бедарак йўқолади. Бу ҳақида «Бир жиноят изидан» кўрсатувида маълум қилинди.

 

Маълум қилинишича ҳолат юзасидан Бахмал туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилади. Кейинчалик жиноят просетсуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.

 

«Қизим коллежда 2-курс, бола ўқитувчи эди. Булар биринчи курсда танишган экан. 2-3 марта дарсдан ташқари қизни чақириб олди. Мен у билан гаплашганимда, «қизингизни яхши кўраман, уйланаман» деди. У бедарак йўқолгач, сен йўқотдинг деганимда, қасам ичиб мен эмас деди. Мен қизим йўқолгандан кейин ресторанлардан, кафелардан, хатто фоҳишахоналардан қидирдим», дейди Бувижоннинг онаси.

 

Тергов ишлари натижасида жиноятчи Ўлмас Равшанов қизнинг номусига текканидан сўнг, уни ўлдириб, кўмиб юборгани аниқланган. Афсусланарлиси, жиноятчи кейинроқ бошқа қизга уйланиб, ҳеч нима бўлмагандек яшашда давом этган.

 

Бахмал туман суди томонидан Ўлмас Равшанов Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 97-моддаси, 1-қисми билан 11 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//