Қозоғистонда Лениннинг қулаган ҳайкалини тиклашга қарши петиция бошланди

Сақлаш
21:21 / 03.11.2023 2002 0

Қозоғистонда Олтой шаҳридаги майдонда таъмирлаш ишлари пайтида қулаб тушган Ленин ҳайкалини қайта тикламаслик бўйича петиция бошланди. Бу ҳақда KazTAG'га таяниб, “Дарё” хабар бермоқда.

Ишчиларнинг айтишича, ёдгорлик “ўз-ўзидан қулаган”, гарчи тарқалган видеоларда ҳайкал жойидан силжитилганини кўриш мумкин бўлса-да.

Петицияда Ленин зўравонликнинг принципиал тарафдори бўлгани ва СССРни кўплаб халқларнинг, жумладан, қозоқларнинг ҳам суяги ва қонига қургани айтилади: “Бу Голодомор, қатағонлар, урушлар, репрессиялар, Семипалатинск полигонидаги ядро синовлари, қуриган Орол денгизи ва бошқалардир”, — дейилади петицияда.

Ленин ҳайкали реставрациясига қаршилар унинг ўрнига мамлакат тараққиётига ҳисса қўшган Қозоғистоннинг ҳақиқий қаҳрамонлари хотирасини абадийлаштиришни таклиф қилмоқда.

Петиция эълон қилинган пайтда 2853 киши Ленин ёдгорлигини бошқасига алмаштириш ташаббусини қўллаб-қувватлаган, 1484 киши эса қарши чиққан.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//