Жамият
Шу кунларда моҳир саркарда, давлат арбоби, улкан адиб ҳамда шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги мамлакатимиз ва жаҳонда кенг нишонланмоқда.
Хусусан, Озарбойжонда шоир Эждер Ол тарафидан Бобур рубоийлари озар тилига ўгирилди ва мамлакат Ёзувчилар бирлигининг “Микри” нашриётида чоп этилди.
Эждер Ол ушбу китобга ёзган сўзбошисида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижоди билан аввалдан танишлигини, унинг “Бобурнома” асари ва кўпдан кўп гўзал ғазалларини Рамиз Аскар ўгирмасида ўқиганини таъкидлаган.
Таржимон 2018 йилда Тошкентга сафари чоғида шоир Усмон Азим уйида меҳмонда бўлиб, “Юлдузли тунлар” видеофильмида Бобур ролини ижро этган Муҳаммадали Абдуқундузов билан танишган.
– Муҳаммадали Абдуқундузов томонидан Бобурнинг “Ғарибинг Андижонийдир” номли китоби ҳадя этилганида менда мазкур рубоийларни озар тилига ўгириш нияти туғилди, – дейди Эждер Ол. – Бобурни озарчада сўйлатиш жараёнида Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Давроннинг қимматли маслаҳатларини олганимни алоҳида таъкидлашни истардим. Ўйлайманки, бадиий жиҳатдан мукаммал ва теран маънога эга ушбу рубоийлар озарбайжонлик шеърият мухлисларига ҳам манзур бўлади.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ