Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳарорат яна пасайиши мумкин

Сақлаш
17:21 / 23.10.2023 1141 0

26 октябрда республика ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан нам ҳавонинг янги қисми кириб келиши кутилмоқда. Марказий, жанубий ва шарқий ҳудудларда яна ёмғир ёғади, ҳарорат +15...+20 даражагача пасаяди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

 

23 октабр куни ҳаво ҳарорати 13-18 даража атрофида, баъзи жойларда 20 даражагача илиқ бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин.

 

24—25 октябрь кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кўтарилади ва ҳафта ўртасига келиб, кундуз кунлари ҳаво 22-25 даражагача, жанубда 27 даражагача исийди.

 

26 октябрда республика ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан нам ҳавонинг янги қисми кириб келиши кутилмоқда. Марказий, жанубий ва шарқий ҳудудларда яна ёмғир ёғади, ҳарорат 15-20 даражагача пасаяди.

 

27 октябрда Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат 17-22 даража бўлади.

 

Ушбу ҳафта давомида ҳарорат кечалари 7-12 даража илиқ атрофида бўлади. Республиканинг айрим жойларига кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

 

Тошкентда 23 октябрда вақти-вақти билан бироз ёмғир ёғади. Ҳарорат 14-16 даража бўлади. 24—25 октябрь кунлари ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 21-24 даражагача кўтарилади. 26 октябрда ёмғир ёғади, ҳарорат 16-18 даража бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//