Навоий вилоятининг Қизилтепа ва Хатирчи туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Сақлаш
11:10 / 23.10.2023 1051 0

Навоий вилоятининг Қизилтепа ва Хатирчи туманларига янги ҳокимлар тайинланди.

 

Вилоят ҳокимлигининг хабар беришича, Бобомуродов Бекзод Нуриддинович Қизилтепа тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У 1983 йилда Қизилтепа туманида туғилган. Хўжанд давлат университети ҳамда Тошкент молия институтини тамомлаган.

 

Меҳнат фаолияти давомида у Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси Навоий вилояти ҳудудий бирлашмаси раиси, Навоий вилояти қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг маркази директори, «Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖ инжиниринг компанияси Навоий вилоят филиали директори каби масъул лавозимларда ишлаган.

 

Тайинловга қадар эса Навоий вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

 

Шунингдек, вилоят ҳокимининг буйруғи билан Умиджон Адизов Хатирчи тумани ҳокими этиб тайинланди.

 

Полковник Адизов ушбу тайинловга қадар вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган. Ундан аввал Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси раҳбари сифатида фаолият юритган.

 

Ҳозиргача Хатирчи туманига Тошкент вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган Низамов Сайфиддин раҳбарлик қилиб келаётганди.

 

Булардан ташқари, Камолов Эркин Шамсиддинович Навоий вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси