Жамият
Ўзбекистонда энди болалар боғчасига йўлланма олиш учун Давлат хизматлари марказига бориш шарт эмас. Эндиликда йўлланмани шакллантиришда ота-онага боғча раҳбарига кўрсатилиши керак бўлган СМС код юборилади. Бу вақтни ва, ҳисоб-китобларга кўра, йилига 6 тонна қоғозни тежайди.
«Ўзбекистон Адлия вазирлиги, Мактабгача таълим агентлиги ва Рақамли технологиялар вазирлиги болалар боғчасига йўлланма олиш тартибини соддалаштирди», дея хабар бермоқда Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати.
Яқин вақтгача ота-оналар Давлат хизматлари марказидан йўлланма олиши керак бўлиб, (агар ариза марказ орқали топширилган бўлса), бу вақт ва пул талаб қилар эди.
Эндиликда йўлланма шаклланиши билан ота-онага ариза рақами ва махфий код СМС хабар шаклида юборилади. Улар ушбу код билан болалар боғчасига бориб, уни боғча мудирига кўрсатиш кифоя.
«Мактабгача таълим муассасаси раҳбари йўлланмани тасдиқловчи махфий код тақдим этмагунингизча йўлланмани кўра олмайди ва бу коррупция ҳолатларининг олдини олади», — дейилади хабарда.
Ўзбекистонда 2022 йилда боғчага 1,405 миллиондан ортиқ, 2023 йилнинг тўққиз ойида эса 1,022 миллион йўлланма берилган. Таъкидланишича, ушбу ўзгариш амалиётга жорий этилса, йилига 1,2 миллиондан ортиқ (6 тонна) қоғоз тежалишига эришилади.
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ