Маданият
Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 34 йиллиги ва Ўзбек тили байрами куни муносабати билан "Ўзбекистон" халқаро анжуманлар саройида тантанали концерт дастури бўлиб ўтди.
Концертда тил, миллат ва юртимиз равнақи йўлида хизмат қилаётган кўплаб юртдошларимиз, хусусан ёшлар ва хорижлик меҳмонлар иштирок этдилар.
Дастур давомида ўзбек миллатининг санъат ва маданиятини тараннум этувчи турфа мусиқий намойишлар, видеоматериаллар ва саҳна кўринишлари ҳавола этилди.
Айниқса, “Биз бир халқнинг фарзандларимиз” номли саҳна намойиши томошабинлар эътиборини тортди. Намойишда Ўзбекистонда яшаб, муносиб фаолият юритаётган бир қанча бошқа миллат вакиллари ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашдилар. Корейс миллатига мансуб йигитнинг қуйидаги ибораси олқишларга сазовор бўлди: “Мен корейсман, лекин юрагим ўзбекча уради!”
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
Маданият
Жамият
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ