Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбар қўйилди

Сақлаш
22:05 / 21.10.2023 1833 0

21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун, халқимиз кейинги йилларда бу санани «Ўзбек тили байрами» куни сифатида кенг нишонламоқда.

 

 

 

Пойтахтимиздаги Адиблар хиёбони эрта тонгданоқ юртдошларимиз, турли ташкилотларнинг вакиллари билан гавжум бўлди.

 

 

Бу ерда она тилимизни жаҳон миқёсида улуғлашга катта ҳисса қўшган зот, аллома шоир бобомизга ҳурмат ва эҳтиром рамзи сифатида улуғ шоир ҳайкали пойига гуллар қўйилди.

 

 

Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлис Сенати, Қонунчилик палатаси, вазирлик ва идораларнинг вакиллари, шунингдек, Республика Маънавият ва маърифат маркази ходимлари иштирок этди.

 

 

Дарҳақиқат, кейинги йилларда она тилимизга бўлган эътибор янгича босқичга чиқди. Тилимиз ривожи йўлида масъул бўлган янги тузилмалар ташкил этилди. Она тили тарғиботига оид нашрлар, луғатларни чоп этиш ишлари янгича босқичга чиқди.

 

 

– Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган бу кунни боболаримиз йиллар мобайнида орзу қилганлар, – деди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаменти раҳбари Нодир Холбўтаев. – Жонажон тилимиз қадим илдизларига эга. Кейинги йилларда унинг тараққиётида янги давр бошланди. Бугун эрта тонгданоқ ушбу муаззам хиёбонга оддий одамларнинг оқиб келиши Ўзбек тили байрами халқимизнинг юрагидан ўрин олган байрамга айланиб бораётганидан, давлатимиз раҳбари томонидан она тилимизни эъзозлаш борасида яратилган тизимнинг амалий натижасидир.

 

 

Адиблар хиёбонида адабий анжуманлар, сайллар, маърифий гурунглар, байрам тадбирлари кун бўйи давом этмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//