Яшанг ўртоқ майор, ўзбек милициясига ҳурматим ошди, рус тилини билмаса керак – ички ишлар ходимининг аризани ўзбек тилида ёзишни сўраган видеоси муҳокамаларга сабаб бўлмоқда

Сақлаш
01:49 / 21.10.2023 1815 0

Ижтимоий тармоқларда ички ишлар ходимининг Ўзбекистон фуқаросидан аризасини ўзбек тилида ёзишини сўраган видеоси тарқалди. Унда ички ишлар ходими видеога олаётган мурожаатчидан аризани ўзбек тилида ёзишни талаб қилган. Ўзбекча гапираётган аёл эса буни истамаган. «Ўзбекистон фуқаросимисиз? Нега ўзбек тилини ҳурмат қилмайсиз?» деган ходим. Ушбу видео тармоқ фойдаланувчиларининг кенг муҳокамаларига сабаб бўлмоқда.

 

Айрим изоҳларда ходим қонун бўйича ҳаракат қилмаганини, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисига»ги Қонунга кўра, аёлнинг бошқа тильда ариза ёзишга ҳаққи борлигини ёзишган.

 

«Любой» тильда ёзишларига ҳаққи бор, аризани олмаслик ҳам жиноят

 

Мурожаат яъни ариза, шикоят ва таклиф исталган турда ёзилиши мумкин. Мурожаатлар тўғрисидаги қонунда айтилган. Энг қизиқ савол, ҳамма ташкилотда Давлат тилида иш юритиш ва ҳужжатларни Давлат тилида бўлишини таъминлаш мақсадида тил бўйича маслаҳатчи ёки ходим бор. Бу ходим нимага керак? Қонун хоҳлаган тилингда гапир деса? Мени ҳалигача бу шармандаликни ҳазм қилолмаяпман.

 

Шарманда, қонун посбони рус тилини билмаса. Қанақа қилиб институтда ўқиган булар?

 

Аммо фойдаланувчиларнинг аксарияти ходимнинг ҳақ экани, унинг ҳаракатлари ўзбек тилини ва миллатни севишга мисоллигини айтиб, олқишлашмоқда.

 

Яшанг, ўртоқ майор, сиз ҳар тарафлама ҳақсиз!

 

Рус тилида ёзган тақдирда ўзбек тилига «опустил» қилиб олиб келиши керак. Шунда қабул қилишга ҳаққи бор. Тўғридан тўғри рус тилидаги ариза бошқа ҳужжатлар бўлсин тақдим қилса, олмасликка ҳаққи бор.

 

Барака топ, тўппа тўғри қилди, давлат тили ўзбек тили бўлгандан кейин ўзбекча ёзиш керак.

 

Мана бу қаҳрамонлик! Яқин орада бундай яхши ишни кўрмагандим.

 

Ўзбек тилини номусимиздай ҳимоя қилишимиз шарт!

 

Ушбу ички ишлар ходимини ота-онасига раҳмат. Шундай ходимларимиз кўпайсин!

 

МАНА ШУНДАЙ ВАТАНПАРВАР, ТИЛПАРВАР МИЛИЦИЯ ЗОБИТЛАРИ КЎПАЙСИН. БАРАКАЛЛА!!! ЎЗБEК МИЛИЦИЯСИГА ҲУРМАТИМ ОШДИ. ЖУДА МАДАНИЯТЛИ ҚИЛИБ ТУШУНТИРЯПТИ.

 

Раҳмат сизга ходим! Миллатнинг фахри бўлинг!

 

Ўзбекча гапириб турган аёл нега ёзолмас экан? Бу ерда ИИБ ходимининг атай устидан куляпти ва жиғига тегяпти, бу аёлнинг гапидан сезилиб турибди.

 

Ўзбекистон фуқароси бўла туриб ўзбек тилини билмаслик, ўзбек тилида ёзмаслик бу уят, эссиз умр.

 

(Изоҳларнинг услуби сақланган)

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//