Ходимлари энг кўп солиқ қарздорлигига эга давлат ташкилотлари маълум қилинди

Сақлаш
22:53 / 20.10.2023 1786 0

Ўзбекистондаги ташкилотлар ходимларида мол-мулк ва ер солиғи бўйича умумий 563 миллиард сўмдан ортиқ қарздорлик мавжуд. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.

 

Таъкидланишича, жисмоний шахслар томонидан мол-мулк ва ер солиғи солиқ даври учун 15 апрель ва 15 октябрга қадар тенг улушларда тўланиши лозим. 16 октябрда ушбу солиқларни тўлаш муддати тугади. Аммо, корхона ва ташкилотларда ишловчи даромад манбайига эга бўлган ишчи-ходимларнинг ҳаммаси ҳам мол-мулк ва ер солиқлари тўловини белгиланган муддатда амалга оширмасдан келмоқда.

 

Жумладан, 2023 йил 17-октабр ҳолатига кўра, 181,7 мингта ташкилотнинг 817,7 минг нафардан ортиқ ходимида 960,4 мингта солиқ объекти бўйича 563,1 миллиард сўм (мол-мулк солиғи бўйича 209,1 миллиард сўм ва ер солиғи бўйича 354 миллиард сўм) тўланмаган солиқ қарздорлиги мавжуд.

 

Шундан:

 

133,2 миллиард сўм — буджет ташкилотлари ходимлари;

 

24,8 миллиард сўм — нодавлат-нотижорат ташкилотлари ходимлари;

 

405,1 миллиард сўм — тижорат ташкилотлари ходимлари ҳисобига тўғри келади.

 

Ходимларида солиқ қарзи кўп бўлган ташкилотлар Топ-3 лигидан «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ (3,4 миллиард сўм), «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ (3 миллиард сўм), «Ҳудудгазтаъминот» АЖ (2,8 миллиард сўм) эгаллаган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//