Жамият
«Ўзбекистон темирйўллари» компанияси матбуот котиби Алишер Болтабоевнинг Кун.уз нашрига маълум қилишича, 20-октабрдан оширилиши кутилган чипта нархлари қайта кўриб чиқилмоқда. Нархлар босқичма-босқич кўтарилиши мумкин.
«Ўзбекистон темирйўллари» АЖнинг 3 октябрдаги хабарига асосан, бугун, 20 октябрдан тезюрар ва юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларининг чипта нархлари мос равишда 50 ва100 фоизга оширилиши керак эди.
Бироқ, компания матбуот котиби Алишер Болтабоевнинг айтишича, бу санадан чипта нархлари оширилмайди. Айни вақт ташкилот ставкаларни қайта кўриб чиқмоқда. Аммо ҳозирча чипта нархлари қачон ва қандай қийматда қимматлаши аниқ эмас. Болтабоевнинг сўзларига кўра, жараёнда юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларнинг қатнов нархлари 2 баробарга оширилмаслиги ҳам мумкин.
«Бу борадаги маълумотлар тасдиқлангач, ташкилотнинг ўзи ахборотни жамоатчиликка эълон қилади», деган АЖ матбуот котиби.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
77904
Жамият
56812
Жамият
56038
Жамият
51093
Жамият
//
Изоҳ йўқ