Маданият
Адлия вазирлиги марҳум Хожибой Тожибоевнингнинг хажвияларидан унинг вориси рухсатисиз фойдаланган радиога огоҳлантириш берди. Бу ҳақда вазирликнинг Интеллектуал мулк департаменти Телеграм каналида хабар берилган.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ муаллифлик ҳуқуқи муаллифнинг вафотидан сўнг асар эълон қилинганидан кейин етмиш йил давомида ҳуқуқий ҳимояга эга бўлади. Шу боис, Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, сўз устаси марҳум Ходжимурод Тоджибоевнинг (Хожибой Тоджибоев) муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида унинг вориси Интизор Тоджибоева мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилот орқали Адлия вазирлигига мурожаат қилган.
Адлия вазирлиги томонидан ҳолат бўйича, қонунчиликда белгиланган тартибда «Р.Р.С.» МЧЖга тегишли бўлган «Н.» радиоканалида текширув ўтказилган ва текширув давомида Х. Тоджибоевнинг хажвиялари муаллифнинг меросхўри бўлган И. Тоджибоеванинг рухсатисиз «Н.» радио эфирларида эшиттирилганлиги аниқланган. Ушбу ҳолат бўйича «Р.Р.С.» МЧЖга қонун ҳужжатлари бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилиб, ҳуқуқбузарлик бартараф этилди», дейилади департамент хабарида.
Вазирлик муаллифлик ҳуқуқи объектларидан муаллиф (унинг вориси) ёки мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилотлар билан тузилган шартнома асосида фойдаланилиш кераклигини таъкидлаган. Шунингдек муаллифлар, санъат ва ижод аҳли ҳамда уларнинг ворисларини муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар бузилиши ҳолати аниқланганда, адлия органларига мурожаат қилишга чақирган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ