Жамият
Исроилда ишлаб келаётган турмуш ўртоғи билан телефон орқали жанжаллашгандан сўнг 3 нафар вояга етмаган фарзандини ўлдирган самарқандлик 36 ёшли эркакка умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Самарқанд вилоятида 36 ёшли эркак 3 нафар вояга етмаган фарзандини (2 та қиз ва 1 та ўғил) ошхона пичоғи билан қасддан ўлдиргани ҳақида хабар берилганди. Иш Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судида кўриб чиқилган. Бу ҳақда «Ёшлар» телеканалининг «Давр» дастурида хабар берилди.
Эркакнинг айтишича, қотилликка Исроил давлатида ишлаб келаётган турмуш ўртоғи билан телефон орқали келиб чиққан ўзаро келишмовчилик сабаб бўлган.
«Хотиним „Яшамайман, болларни олиб ойимнинг уйига олиб бориб қўй, мени эрим бор» деди. Шундан кейин ўзимни йўқотдим. Катта қизчам қўлимда жон берди, кўриб қўрқиб кетдим. Додладим, йиғладим, кейин туриб ўзимни пичоқладим. Шу билан ҳушимдан кетдим ва шифохонада уйғондим», — деган эркак.
У суд ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а», «в» ва «ж» бандлари (айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги, икки ёки ундан ортиқ шахсни, ўта шафқатсизлик билан ўлдириш) билан айбли деб топилиб, умрбод озодликдан маҳрум қилинган.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
77749
Жамият
56721
Жамият
55944
Жамият
51001
Жамият
//
Изоҳ йўқ