«Глобал ва минтақавий хавфсизликка қарши таҳдидлар кучаймоқда ва янги хавф-хатарлар вужудга келмоқда», — Шавкат Мирзиёев

Сақлаш
12:10 / 20.10.2023 1395 0

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг иккинчи йиғилиши иштирокчиларига мурожаат йўллади. Давлат раҳбари мурожаати матни президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

 

Ўзбекистон президенти ўз мурожаатида аввалига Тошкент шаҳрига ташриф буюрган Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котиблари иккинчи йиғилишининг барча иштирокчиларини қутлаган.

 

«Бугунги анжуман ташкилот кун тартибидаги ўта муҳим воқеалардан биридир, чунки ваколатли идораларнинг хавфсизликка қарши замонавий таҳдидларни бартараф қилиш ва мамлакатларимизни барқарор тараққий эттириш йўлларини излаш бўйича ҳамкорликдаги ишлари алоҳида аҳамият касб этиб бормоқда.

 

Бундай форматдаги учрашув хавфсизликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиш ҳамда бугунги нотинч дунёдаги умумий таҳдид ва хавф-хатарларга қарши биргаликда жавоблар ишлаб чиқиш учун самарали майдон бўлиб хизмат қилади», дейилади мурожаатда.

 

Президент ушбу йиғилиш халқаро миқёсда мураккаб вазият ҳукм сураётган бир шароитда бўлиб ўтаётгани, бугунги кунда жаҳонда прогноз қилиш қийин бўлган ва ҳатто олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларни келтириб чиқарадиган фундаментал ўзгаришлар содир бўлаётганини таъкидлаган.

 

«Халқаро майдонда ўзаро ишонч ва бир-бирини тушуниш инқирози кескин сезилмоқда. Глобал ва минтақавий хавфсизликка қарши таҳдидлар кучаймоқда ва янги хавф-хатарлар вужудга келмоқда.

 

Шу муносабат билан сизлар раҳбарлик қилаётган тузилма ва идораларга алоҳида масъулият юклатилмоқда. Сизлар иштирок этаётган йиғилиш кун тартиби жуда сермазмун, биргаликда қарорлар қабул қилишни ҳамда ўзаро ҳамжиҳатликда фаолият юритишни талаб этадиган муҳим масалалар сизларнинг эътиборингизга ҳавола қилинмоқда.

 

Бугун сизлар терроризм, экстремизм ва ёшларнинг радикаллашуви, кибержиноятчилик, наркотик воситаларнинг тарқалиши, трансчегаравий жиноий гуруҳлар фаолиятига қарши курашишда кучларни бирлаштириш ҳамда фавқулодда вазиятларда тезкор ҳаракат қилиш билан боғлиқ бўлган кенг кўламдаги долзарб вазифалар юзасидан фикр алмашасиз», — дейди Шавкат Мирзиёев.

 

Президент ушбу анжуман аъзо мамлакатлар ва минтақадаги хавфсизликка нисбатан таҳдидларни бартараф этишда ўзаро ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар самарадорлигини ошириш имконини берадиган сермаҳсул фикр алмашувлар ҳамда янги таклиф ва ташаббусларга бой бўлишини тилаган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси