Ўзбекистон делегацияси Москва шаҳрида

Сақлаш
10:10 / 20.10.2023 1367 0

Аввал хабар берилганидек, шу кунларда Россия Федерациясида хизмат сафари билан бўлиб турган Қаҳрамон Қуронбоев бошчилигидаги Ўзбекистон ишчи гуруҳи навбатдаги манзил – Москвага йўл олди. Делегация Бутунроссия давлат кинематография универстетида ўқиётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашди.

 

 

 

 

 

 

Делегация таркибидаги санъаткорлар иштирокида уюштирилган концерт дастурида ҳар икки халқ маданияти намойиш этилди. Ўзбек талабалари чиқишлар қилди, ўзбекона миллий куй-қўшиқлар, жумладан, «Андижон полька»си янгради.

 

Шундан сўнг Қаҳрамон Қуронбоев, Минҳожиддин Мирзо, Алишер Садуллаевдан иборат ишчи гуруҳ Россия Федерацияси Давлат Думаси биносига ташриф буюрди ва бир қатор депутатлар билан учрашилди. Музокаралар чоғида ҳар икки томон келгусида ўзаро маданий алоқаларни янада ривожлантиришга келишиб олди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси