Жамият
Қаҳрамон Қуронбоев бошчилигидаги гуруҳ Санкт-Петербург шаҳрида ўз фаолиятини бошлади. Гуруҳ ўзбекистонлик ватандошларимиз, меҳнат қилаётган юртдошларимиз ҳамда таълим олаётган ёшларимизнинг муаммолари ечилиб, таклифлари юзасидан мулоқот олиб борилмоқда.
Юртдошларимизнинг меҳнат ҳуқуқларини расмийлаштириш юзасидан сайёр қабуллар ўтказилиб, улар учун маданий тадбирлар ташкил этилди.
Санкт-Петербург шаҳридаги қурилиш объектларида меҳнат қилаётган 900 нафар ўзбекистонлик ватандошимиз билан учрашилди. Улар билан ўтказилган мулоқот давомида таълим тўлов-контракти, уй-жой, Ўзбекистонда ишга жойлашиш, тадбиркорлик учун кредит, қайтиш учун авиачипта каби ёрдамлар бўйича 85 та масалаларнинг 67 таси маҳаллий ҳокимликлар билан боғланилиб учрашув жойида ҳал этилди.
“Мени қаттиқ таъсирлантирган ҳолат юртдошларимизнинг кўпчилиги ўз фарзандларининг келажаги учун, уларнинг таълим олишлари учун меҳнат қилишяпти. Делегация билан қийин аҳволдаги юртдошларимизни ватанга қайтишида, фарзандларининг контракт тўловларини тўлаб беришда, ҳуқуқий ёрдам учун адвокатлар харажатларини қоплаб беришда кўмаклашадиган бўлдик.
Умид қиламизки, ука-сингилларимиз ўз ота-онасининг меҳнатини қадрлаб, юртимиз учун наф келтирадиган мутахассислар бўлиб етишади. Ота-онанинг меҳрини, уларнинг биз учун қилаётган барча ишларини, ҳар қандай синовга тайёр эканликларини доим ҳис қилишимиз зарур”, — деб ёзади Алишер Саъдуллаев ўз Телеграм каналида.
“Кеча Самарада эрталаб нонушта тайёрлаб берган қизимиз меҳр ва ибо билан ”ёқимли иштаҳа“ деганда бир қувонгандим. Бугун Питерда ошхонадаги қизимиз “Ассалому алайкум” деб кутиб олди.
Она тилимиз қуёшга ўхшайди, нури қай ерга, қай дилга етиб борса, ўша ерни ёритади, тафт беради”, — дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Мирзо.
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ