Жамият
Ногиронлиги бўлса-да, руҳан соғлом ва юксак жасорат соҳиби бўлмиш бугунги қаҳрамонимиз баъзи соғлом одамлар ҳам уддалай олмайдиган ишларни амалга ошириб, меҳнатсеварлиги сабабли эл орасида ҳурмат қозонган.
Сирдарё вилояти Ховос туманининг “Қайирма” маҳалласида истиқомат қилувчи Турдали Мўминов 5 ёшида автоҳалокат сабабли ўнг оёғидан ажралганди. Ҳозирда имконияти чекланган бўлишига қарамасдан 15 сотих томорқасида кўкатлар, помидор, бодринг ва саримсоқ пиёз каби сабзавотларни етиштириб, 40 миллион сўмдан зиёд даромад топмоқда.
— Меҳнат қилган инсон кам бўлмайди, — дейди “Жасорат” медали соҳиби Турдали Мўминов. — Томорқамизга саримсоқ пиёз, укроп, иккинчи такрорий экинларга бодринг, маккажўхори экамиз. Ҳозирда томорқамизга тўқсонбости экинларга саримсоқ пиёз билан укроп экканмиз. Деҳқончилик тўғрисида қўни-қўшнилар маслаҳат сўраб қолса, маслаҳатларимизни берамиз.
Турдали Мўминов — ҳақиқатан ҳам жасоратли инсон. У давлат раҳбарининг фармонига асосан “Жасорат” медали билан тақдирланган. Бу йил ватанимиз мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрами арафасида Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев унинг хонадонида бўлиб, жамоатчилик ва маҳалла фаоллари иштирокида давлат мукофотини кўксига тақиб қўйди.
Турдали Мўминов кўпчиликка ўрнак бўла олади, томорқасида меҳнат қилишдан ташқари қўшимча даромад топиш мақсадида велосипед ва пойабзал таъмирлаш билан ҳам шуғулланади. Шунингдек, шахсий автомашинасида маҳалладошларининг узоғини яқин қилади. У меҳрибон ота. Ҳалол меҳнат орқали 3 нафар фарзандини, оиласини бекаму кўст таъминлаб келмоқда. Турдали Мўминов ўз замондошларига ибрат бўлиши мумкинлигини ўз ҳаёти мисолида исботлаб бермоқда.
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ